Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Wi-Fi ўрнатаётган монтажчи ток уриб, ҳалок бўлди

Тошкентда Wi-Fi ўрнатаётган монтажчи ток уриб, ҳалок бўлди

Бугун, 11 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида эркак бино томида ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Хабарларда ҳодиса камера тасмасига муҳрланиб қолгани айтилади.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, марҳум (провайдер монтажчиси) буюртма асосида автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчасига келган. У бино томига чиқиб, Wi-Fi тармоғини ўрнатмоқчи бўлган вақтида, ток уриши оқибатида вафот этган

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда",-дейилади хабарда.

Киритилди: 23:34 11.08.2022. Ўқилди: 3921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!