Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

A A A
Тошкентда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди

Тошкентда миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, санъат мухлисларини қизғин табриклади.

– Бугун ўзига хос санъат ва маданият байрами. Ушбу қувончли воқеа билан сиз, азизларни, раҳматли Ботир Зокировнинг яқинлари ва мухлисларини, бутун халқимизни самимий муборакбод этаман,
— деди Президент.

Ботир Зокиров 1936 йилда санъаткорлар оиласида туғилиб, вояга етган. 29 ёшида Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган. 2000 йилда «Буюк хизматлари учун» ва 2021 йилда «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган.

Давлатимиз раҳбари хонанданинг беназир истеъдод ва инсоний фазилатларини эътироф этди.

Киритилди: 16:11 16.05.2024. Ўқилди: 1942 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!