Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, эндиликда ўз уйи олдига автомобиль қўйиш ҳам пуллик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Аввалроқ бозорларда тасвирга олиш пуллик қилингани айтилган эди. Энди эса уй олдидаги аввал бемалол фойдаланиб келинган “2х5” ўлчамдаги жойлар учун йиллик парковка рухсатномаси олиш талаб қилиниши мумкин.
Айтилишича, ҳозирча бу тўлов миқдори тахминан "меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори" (1 оклад) атрофида белгиланиши мумкин.