Бугун 21 июнь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда ука акасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда ука акасини пичоқлаб ўлдирди

Тошкентда ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида ука акасининг кўкрак қафаси олди қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб қасддан ўлдирган.

Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар тарқатишича, жорий йилнинг 24 май куни соат тахминан 00:30 атрофида 2002 йил 18 июнда туғилган О.Ш. Миробод туманида жойлашган “Ойбек” метро бекати атрофида бўла туриб, ўзаро келиб чиққан жанжал натижасида акаси 1998 йил 13 апрелда туғилган О.Л.нинг кўкрак қафаси олди қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб қасддан ўлдириб, воқеа жойидан яширинган.

Маълумотларга кўра, марҳумнинг жасадини унинг катта акаси А. исмли шахс шифохонага олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 2023 йил 24 май куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи ушланган.

Киритилди: 15:29 25.05.2023. Ўқилди: 1260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!