Бугун 30 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда уч яшар болани қасддан ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани рад этилди

Тошкентда уч яшар болани қасддан ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани рад этилди

Тошкентда уч яшар болани қасддан ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

9 июль куни Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 30 ёшли эркак ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёли билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига пичоқ билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган.Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, 11 июль куни гумонланувчи ушланганди.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари якунланди. Тергов натижасига кўра, айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш), 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрь куни жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилди.

Олий суди ахборот хизмати раҳбари Азиз Абидов фуқароларни бу каби “фейк” маълумотларга ишонмасликни ва ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўради. Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатди.

Унинг билдиришича, юқоридаги жиноят иши Тошкент шаҳар судига 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:11. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!