Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда трамвай линияси қуришнинг техник-иқтисодий томонлари ўрганилади

Тошкентда трамвай линияси қуришнинг техник-иқтисодий томонлари ўрганилади

2025 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳасида жамоат транспортининг экологик тоза ёқилғига ўтказилишини жадаллаштириш чоралари белгилаб қўйилган. Жумладан, 2025 йилнинг сентябрига қадар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида трамвай линиясини қуриш лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асослар (ТИА)ни ишлаб чиқилади. Шунингдек, Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та электробусларни ҳамда улар учун қувватлаш ускуналарини олиб келиш ҳамда Нукус (50 та), Самарқанд (250 та) ва Наманган (50 та) шаҳарлари жамоат транспорти учун жами 350 та электробус, улар учун қувватлаш ускуналарини харид қилиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш режа қилинмоқда. Бундан ташқари, «Урганч-Хива» йўналишига янги 10 та троллейбус харид қилиш чоралари кўрилади.

Киритилди: Бугун 00:31. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!