Россия генерал Халифа Хафтар бошчилигидаги Ливия миллий армиясига замонавий қуроллар, жумладан С-300 ва С-400 мудофаа тизимларини етказиб бермоқда. Москва бу орқали нафақат Ғарб таъсирини заифлаштириш, балки минтақадаги Туркия, БАА ва Миср билан кучайиб бораётган рақобатда ўз позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
Сурияда Башар ал-Ассад режими ағдарилгач, Россия Шимолий Африкада янги имкониятлар изламоқда. У мамлакатдаги ҳарбий иштирокини очиқроқ йўл билан амалга оширмоқчи. Россия бу ерда яширин операциялардан кўра, дипломатик ва ҳарбий алоқаларга зўр беришга интиляпти.
Россиянинг стратегик мақсадларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Ғарб давлатлари таъсирини чеклаш.
2. Туркия ва араб давлатлари билан рақобатда устунликка эришиш.
3. Ливия нефть манбаларига эгалик қилиш.
Ливиядаги нотинч сиёсий вазият Россия режалари амалга ошишини қийинлаштириши мумкин. Шу билан бирга, Хафтарга кўрсатилаётган ҳарбий ёрдам Россиянинг минтақадаги таъсирини янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.