"Мен Зеленский билан қўл қовуштириб юрмоқчи эмасман. У Европа бўйлаб югуриб чиқади, фақат тиланчилик ва шантаж қилади, бошқалардан пул сўрайди. Бунга чек қўйиш вақти келди", — деди Словакия бош вазири.
Фицо, шунингдек, Россия газининг Украина ҳудуди орқали транзитини тўхтатиш хавфига эътибор қаратди ва уни Москвага ташриф орқали бу инқирозни ҳал қилишга уринишда айблаш “ўта қизиқарли ва кулгили” эканини таъкидлади.