Гренландия аҳолиси Трампнинг оролни АҚШ таркибига қўшиш зарурлиги ҳақидаги баёнотини ҳайрат ва ғазаб ила қарши олди деб хабар бермоқда Financial Times.
Нашр маълумотларига кўра, Гренландия пойтахти Нуук аҳолиси Трампнинг тажовузкорона оҳангини қоралаган, баъзилар ҳатто бундан қўрқув ҳис қилганларини тан олишган.
Гренландиянинг собиқ бош вазири Куупик Клейст Трампнинг сўзларини ҳақоратли деб атади ва ватан кўчмас мулк сифатида сотилмаслигини таъкидлади.