Бугун 29 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Тошкентда танишини пичоқлаб ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

Тошкентда танишини пичоқлаб ўлдирган эркак узоқ муддатга қамалди

Аввалдан бир-бири билан таниш бўлган судланувчи ва марҳум спиртли ичимлик ичиши оқибатида улар орасида келишмовчилик юзага келган.

Келиб чиққан жанжал натижасида судланувчи ўткир тиғли жисм билан танишининг бўйин соҳасига тан жароҳат етказиб ва воқеа жойидан қочиб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судида мазкур ҳолат бўйича жиноят иши кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга шу модда билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Киритилди: Бугун 10:30. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!