Бугун 9 июнь, 2023 йил, жума

O'ZB

Тошкентда «Спарк» пиёдаларни уриб юборди, улардан бири вафот этди

Тошкентда «Спарк» пиёдаларни уриб юборди, улардан бири вафот этди

Олмазор туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 27 март куни соат 11.30 ларда Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашинани бошқариб келаётиб, 2 нафар пиёдани уриб юборган.

Оқибатда, пиёдалардан бири - 1981 йилда туғилган Б.Т. олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган. Иккинчи пиёда - 1981 йилда туғилган У.М. олган тан жароҳатлари натижасида тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан У.М. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Киритилди: 19:39 29.03.2023. Ўқилди: 1437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!