Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда совуқ сув нархи тарифлари оширилади

Тошкентда совуқ сув нархи тарифлари оширилади

Тошкент шаҳрида ичимлик ва оқова сув хизматлари тарифларининг янги нархлари тасдиқланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, бир метр куб сув нархи тарифлари қуйидагича этиб белгиланди:

— Аҳоли учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1 000 сўм (амалда 350 сўм);

— Улгуржи истеъмолчилари учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);

— Бюджет ташкилотлари учун ичимлик суви 1 400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи 1000 сўм (амалда 350 сўм);

— Юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3 000 сўм (амалда 1000 сўм), оқава сув нархини 2 200 сўм (амалда 820 сўм).

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун ўтгач кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ еттита вилоятда ҳам аҳоли учун ичимлик суви нархи 850 сўмдан 2 800 сўмгача ошганди.

Тошкентда совуқ сув нархи тарифлари оширилади

Киритилди: 10:34 25.11.2023. Ўқилди: 4502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!