Жорий йилнинг 26 декабр куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманининг Фарҳод ва Лутфий кўчалари кесишмасида бир туп "Шумтол" дарахти табиий омиллар таъсири натижасида ўз тана оғирлигини кўтара олмай қулаб тушиши билан боғлиқ ҳолат юзага келди.
Ҳозирда, ушбу ҳолатни бартараф этиш, йўлнинг қатнов қисмини тартибга келтириш мақсадида юқорида келтириб ўтилган манзилда Учтепа тумани Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи гуруҳи томонидан белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.