Тошкентда руҳий хаста фуқаро ИИО ходимига пичоқ билан ҳужум қилди.
ИИВ матбуот хизмати котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, кеча Юнусобод деҳқон бозори яқинида шубҳали ҳаракатлар қилган фуқаро инспектор томонидан тўхтатилди.
Текширув пайтида фуқаро кутилмаганда пичоқ билан ҳужум қилиб, ходимнинг бўйнига жароҳат етказган. Ходим шифохонага олиб кетилиб, ҳаёти сақлаб қолинган.
Тезкор тадбирлар давомида гумондор қўлга олиниб, унинг 2005 йилдан бери руҳий касаллар рўйхатида тургани маълум бўлди.
Ҳозирда ҳолат бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди.