Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қурилиш крани қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Тошкентда қурилиш крани қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Шу йилнинг 8 сентябрь куни Чилонзор тумани Тирсакабод кўчасида олиб борилаётган Doʻmbirobod City тураржой мажмуаси қурилиш ҳудудида қурилиш крани қулаб тушди.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Чилонзор тумани, Тирсакобод кўчасида янги қурилаётган Doʻmbirobod City ҳудудида юк кўтариш минорали крани монтаж қилиш жараёнида бир тарафга оғиб, қулаган.

Дастлабки ўрганишларга кўра, монтаж ташкилоти юк кўтариш кранида монтаж ишларини олиб бораётган вақтда, техник талабларга риоя этмаган. Краннинг таянч оёқларини асосга ўрнатиб ушлаб турувчи қисми мустаҳкам қотирилмаган. Шу сабабли краннинг кейинги қисмини қўйиш учун ҳаракатланиш даврида, кран бир томонга оғиб кетган. Оқибатда краннинг асосга қотирилмаган 2 та оёғи кўтарилиб кетиб, кран ерга қулайди.

Бахтсиз ҳодиса вақтида кран кабинасида бўлган кран бошқарувчиси қаттиқ зарбдан вафот этади.

Шунингдек, кран монтажида ёрдам бераётган яна икки ишчи турли тан жароҳати билан касалхонага ёткизилади.

Ҳозирда ҳолат бўйича Саноат радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан авария оқибатида содир бўлган гуруҳий бахтсиз ҳодисани техник жиҳатдан текшириш бўйича мутахассислардан иборат комиссия шакллантирилиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш, одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ҳалок бўлган шахс 25 ёшли Л.А. бўлиб, у ёлланма ишчи бўлган. Турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган икки фуқаро — И.Қ. ва М.А. 21 ёшда бўлиб, улар ҳам ёлланма ишчилар бўлган.

Киритилди: 13:06 09.09.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!