Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 17 май куни қурилиш фирмаси вакиллари ва шу ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида можаро чиқди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудда қурилиш бўлишига норозилик билдирган фуқароларга қарши 1991 йилда туғилган Ф.Ж., 1992 йилда туғилган С.X., 1993 йилда туғилган X.Н.лар бақир-чақир қилиб, жамоат тартибини бузишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ф.Ж, С.X., X.Н.ларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди томонидан уларга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.