Бугун 15 август, 2020 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда қурилаётган ер усти метроси устунлари яқинидаги ер ўпирилиб тушди

Тошкентда қурилаётган ер усти метроси устунлари яқинидаги ер ўпирилиб тушди

Ижтимоий тармоқларда пойтахтда қурилаётган ер усти метроси устунлари яқинидаги ернинг ўпирилиши акс этган суратлар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  воқеа бўйича изоҳ берди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Капитал қурилиш дирекцияси ушбу фактни ўрганиб чиққач, пойтахтнинг Шоҳсанам кўчасидаги мазкур ўпирилишга ер остидаги 1200 мм ли водопровод трубасининг бетон қопламаси бузилиши сабаб бўлганини аниқлади.

Тошкент шаҳар "Сувсоз" давлат унитар корхонаси вакилларининг сўзларига кўра, сув таъминоти ва коммуникация алоқаларида ҳеч қандай шикаст йўқ. Катта эҳтимол билан, йўл қопламаси ва бетон плиталар катта ташқи босимга (кўп тоннали юк машиналар қатновига) бардош бера олмаган. Ҳодиса бўйича тегишли хизматлар ўрганиш ишларини ўтказишяпти.

Айни пайтда шаҳар сув таъминоти ташкилотининг ходимлари таъмирлаш ва тиклаш ишларини олиб боришмоқда.
 
Шу билан бирга, ушбу воқеанинг қурилаётган ер усти ҳалқа метро линиясига таъсири бўйича ташвишланишга асос йўқлигини таъкидлаймиз.

Ўпирилиш қурилаётган ер усти метроси таянч устунларидан 10 метр узоқликда содир бўлган. Мутахассислар фикрига кўра, рўй берган ҳодиса объектга хавф туғдирмайди", – дейилади изоҳда.

Киритилди: 16:32 22.05.2020. Ўқилди: 5001 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!