Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Тошкентда қидирилаётган баччабоз қўлга олинди ва жиноят иши очилди

Тошкентда қидирилаётган баччабоз қўлга олинди ва жиноят иши очилди

9 октябрь куни Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вояга етмаган қизларга қизиқиш билдирган баччабознинг шахси аниқланди. Унга қарши Жиноят кодексининг 129 моддаси 1-банди бўйича жиноий иш очилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди, дейди "togri.uz".

Қандай жазо кўрилади?

Жиноят кодексига кўра, шахснинг ўн олти ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда, унга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Киритилди: 07:15 10.10.2019. Ўқилди: 5819 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!