Бугун 29 май, 2022 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда қайнона келинини пичоқлади

Тошкентда қайнона келинини пичоқлади

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Тошкент туманида қайнона ва келин жанжали оқибатида мудҳиш ҳодиса рўй берди.

Таъкидланишича, 5 май куни соат тахминан 10.00ларда Тошкент тумани, Чинор 7-тор кўчасида яшовчи аёл (1955 й.т.) келини (1985 й.т., 3 нафар фарзанди бор) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Жанжал давомида аёл ошхона пичоғи билан келинининг чап кўкрак қисмига бир маротаба зарба берган.

Олган тан жароҳати туфайли жабрланувчи шифохонага ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий муолажаларга қарамасдан 9 май куни келин шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Айбланувчи аёлга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:15 14.05.2022. Ўқилди: 1739 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1)