Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда қарздорнинг машинаси хатлангач, салкам 100 млн сўм тўлади

Тошкентда қарздорнинг машинаси хатлангач, салкам 100 млн сўм тўлади

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукмига кўра, У.Х.дан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида 93 миллион сўм жарима жазоси ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлим иш юритувига келиб тушган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукмига кўра, У.Х.дан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 310 баравари миқдорида 93 миллион сўм жарима жазоси ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлим иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажариш учун қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор бўлим давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган. Давлат ижрочиси қарздорликни ундириш мақсадида қарздорнинг номида бўлган Chery русумли автотранспорт воситасини хатлаган.

Шундан сўнг қарздор бирданига 93 миллион сўм жиноий жарима, 4 миллион 650 минг сўм ижро йиғими ва 1 миллион 700 минг сўм жарима — жами 99 миллион 350 минг сўм қарздорликни тўлиқ тўлаган ва ижро иши тамомланган.

Киритилди: 20:08 06.07.2024. Ўқилди: 963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!