Эндиликда, YouTube видеохостинги қисқа видеолар (Shorts) узунлигини 1 дақиқадан 3 дақиқагача узайтиради.
Хабарларда, контент яратувчилар ўртасида қисқа видеоларга қизиқиш ошиши ортидан ушбу янгиликка қўл урилгани айтилмоқда.
Қолаверса, YouTube аккаунт тасмасида Shortsни камроқ кўрсатувчи функцияни ишга туширади ва контентчилар учун қисқа видеоларни яратишни осонлаштирувчи шаблонлар тақдим этилади.
Маълумотларга кўра, ўзгаришлар 15 октябрдан кучга киради.