Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда қарийб 20 минг киши автобусда йўл ҳақи тўламаган

Тошкентда қарийб 20 минг киши автобусда йўл ҳақи тўламаган

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланиш ҳолатларига қарши назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Транспорт назорати инспекцияси маълум қилди.

Расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг ўтган даври давомида инспекторлар 19 632 та қоидабузарликни аниқлаган. Барча ҳолатлар бўйича Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан баённомалар расмийлаштирилган.

Шунингдек, октябр ойидан бошлаб “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари планшетлар билан таъминланди. Энди улар йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган йўловчиларга нисбатан мустақил равишда маъмурий баённома тузиш ҳуқуқига эга.

Киритилди: Бугун 15:51. Ўқилди: 179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!