Бугун 21 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда пойгада ҳалок бўлган йигит таниқли автотюнинг асосчиси экани маълум бўлди

Тошкентда пойгада ҳалок бўлган йигит таниқли автотюнинг асосчиси экани маълум бўлди

Тошкентдаги пойгада қатнашган автомобиль уриб юборган пиёда AutoTuning_uz асосчиси 27 ёшли Дониёр экани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг танишлари ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига видеолар жойлаштирди.

Маълумотларга кўра, автоҳалокатдан сўнг, Дониёр Чилонзор туманидаги 16-шаҳар касалхонасига ётқизилган. Аммо, у кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

"Ҳозиргина боллар менга қўнғироқ қилиб ёмон хабар айтишди. AutoTuning_uz асосчиси, Дониёр дўстимизнинг жони Чилонзордаги 16-касалхонада (Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази) узилибди. Эшитиб жуда ғалати бўлиб кетдим. Автоҳалокатга учраган эканлар, боя Telegram группаларда кўрдим. Жуда аянчли нарса бўлибди. Оила аъзоларига, яқинларига, дўстига ва барча уни таниганларга сабр тилаймиз. Дўстимизнинг жойлари жаннатдан бўлсин", — дея видеохабар чиқарган марҳумнинг дўсти.

Киритилди: 10:13 10.05.2024. Ўқилди: 3038 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!