Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда поезд томига чиққан 18 ёшли йигитни ток урди

Тошкентда поезд томига чиққан 18 ёшли йигитни ток урди

Тошкентда 18 ёшли ўсмир суратга тушиш учун поезд вагони томига чиққанида уни 27 минг волтлик электр токи урган. Бу ҳақда «Миллар» дастурида маълум қилинди.

Хaбарда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 20 сентябрида соат 19:05 да «Ҳамза» станциясида содир бўлган.

Йигит электр токи уриб, ерга йиқилган ва воқеа жойига етиб келган станция ходимлари унинг ёниб кетган кийимларини ўчиришган. Жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва тез ёрдам чақирилган.

Йигит танасининг 98 фоизи ток уриши натижасида куйгани ва ҳозирда аҳволи оғир экани айтилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Киритилди: 08:49 24.09.2023. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!