Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда педиатрлар конференцияси бўлиб ўтди

Тошкентда педиатрлар конференцияси бўлиб ўтди

D витаминини қўллашнинг аҳамияти, болалардаги қорин санчиқлари сабаблари, болаларда йўтални даволашдаги патогенетик ёндашувлар, дори терапиясининг ўзига хосликлари ва бошқалар – Тошкентда SANTO компанияси кўмагида ташкил этилган «Педиатрия: тажриба, инновациялар, ютуқлар» конференциясида муҳокама этилди.

Тадбирда педиатрлар, неонатологлар ва умумий амалиёт шифокорлари қатнашди. Конференция очилишида Республика Педиатрия маркази директори, т.ф.д., профессор Д. И. Аҳмедова чиқиш қилди ва бу каби конференциялар ўтказилишининг аҳамиятига урғу берди — улар шифокорлар малакасини ошириш ва асоссиз равишда гормонлар, кенг таъсир доирасига эга антибиотикларни қўллашга кўрсатма бериш амалиётини ўзгартиришга қаратилган.

«D витамини – ҳаёт эликсири» маърузаси билан чиқиш қилган биринчи иштирокчи Москвадан таклиф қилинган спикер — т.ф.д., профессор, академик Сперанский Г.Н. номидаги РФ соғлиқни сақлаш вазирлиги Россия узлуксиз касбий таълим тиббиёт академиясининг педиатрия кафедраси мудири И. Н. Захарова бўлди. У D витамини кўплаб аъзо ва тизимларга кенг таъсир этувчи, гормонларга ўхшаш кучли бирикма эканлигини таъкидлади. D витамини рецептори гени экспрессияси инсон организмининг ҳар бир ҳужайрасида мавжуд ва айнан шунинг учун у жуда муҳим ва зарур элемент ҳисобланади. Бугунги кунда D витамини танқислиги беш турдаги саратон юзага келиши хавфини ошириши исботланган. Америкалик олимлар томонидан D гиповитаминозининг ўсмирлардаги депрессив ҳолат ривожланиши билан боғлиқлиги исботланган, шунингдек, D витамини етишмовчилиги ташхисига эга аёллардаги оғир депрессияни даволашда D витамини самарадорлигига далиллар тақдим этилган.

Болаларда йўтални даволашдаги патогенетик ёндошувлар, дори терапияси ўзига хосликлари ҳақида т.ф.д., профессор, РИПИАТМ пульмонология бўлими раҳбари, Ўзбекистон Республикаси ССВнинг бош болалар пульмонологи Ф.М. Шамсиев сўзлаб берди. У бугунги кунда нафас олиш аъзолари хасталиклари – педиатриядаги муҳим муаммо эканлигини таъкидлади.

— Кўпинча ўткир респиратор хасталиклар билан кичик ёшдаги болалар оғрийди. Агар зарур профилактик тадбирлар ўтказилмаса, болаларда бу жараён сурункали тус олиши мумкин, — таъкидлади Ф.М. Шамсиев. — Шифокорнинг мақсади — хасталикни аниқлаш, диагностик тадбирлар кўламини белгилаш ва шундан сўнггина рационал даво чораларини белгилаш. Афсуски, бугун антибактериал терапияни қўллаш ҳолатлари кўп. Аксарият ҳолларда антибиотикларни болалар қабул қилишади ва баъзида антибиотиклардан норационал фойдаланиш унчалик ёқимли бўлмаган натижаларга олиб келади.

Профессор бронхиал секрет юзага келишига тўсқинлик қилувчи ва трахеобронхиал тармоқ ёриғидан балғамни чиқарувчи муколитик терапия ҳақида батафсил сўзлаб берди, шунингдек, балғам кўчирувчи воситаларни рационал қўллаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Гўдакларда қорин санчиқларини даволаш ёки даволамаслик борасидаги саволга ўз маърузасида РИПИАТМ бош илмий ходими, Республика ССВ бош болалар гастроэнтерологи, т.ф.д З.Э. Умарназарова жавоб берди. У санчиқларнинг асосий сабаблари сифатида асаб бошқаруви ва ошқозон ичак трактининг морфофункционал етилмаганлиги, шиллиқ қават ўтказувчанлигининг юқорилиги, сигир сути оқсилини ҳазм қила олмаслик, маҳаллий иммунитет ўзига хосликлари, ичак микробиотларини санаб ўтди.

— Болаларда кўпинча ичак санчиқлари кузатилади, — деди З.Э. Умарназарова. — Бу ҳолат ҳаётнинг биринчи ойи давомида пайдо бўлади ва одатда, бола 3-4 ойлик бўлгунига қадар кутилмаганда йўқолади. Аммо баъзида санчиқлар бир йилгача давом этиши мумкин. Мазкур муаммо вақтидан илгари ҳамда кичик вазн билан туғилган болаларда, айниқса, кўп учрайди. Органик санчиқларни функционал санчиқлардан фарқлаш учун шифокорлар болаларни синчковлик билан текширишади. Ҳавотирли симптомлардан бири сифатида мутахассис нисбатан каттароқ ёшда учрайдиган ва 4 соатдан кўпроқ давом этадиган санчиқларни айтди. Бу ҳолатда гўдакни қўшимча кўрикдан ўтказиш зарур.

Функционал табиатга эга санчиқларда эса шифокорлар кўрсатмаси билан симетикон асосидаги дориларни қўллаш мумкин, у ичакдаги газлар ва улар билан боғлиқ қорин оғриқларини камайтиришга хизмат қилади. IQVIA маълумотларига кўра, ўз сегментларида етакчилик қилувчи ва педиатрия амалиётида самарали натижа берган мазкур препарат, шунингдек, ибупрофен, D3 витамини, аскорбин кислотаси ва амброксолни SANTO компанияси ишлаб чиқаради. Компания юқори сифатли ҳамёнбоп дори воситаларини ишлаб чиқаради ва Марказий Осиё бозорларига етказади ҳамда конференцияда иштирок этиган мутахассисларнинг тан олишича, фармацевтика соҳасида муҳим эксперт ва шифокорларнинг ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 10:34 06.07.2022. Ўқилди: 2179 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!