Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда операторлари фуқаролардан пул ундирган call-markaz йўқ қилинди

Тошкентда операторлари фуқаролардан пул ундирган call-markaz йўқ қилинди

Тошкент шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилгн тезкор тадбирлар давомида бир гуруҳ шахслар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйларнинг бирини ижагара олиб, у ерда call-markaz фаолиятини йўлга қўйишганлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Улар фуқароларга соҳта қўнғироқлар билан фирибгарлик йўли орқали уларни алдаб, мол-мулкларини талон-торож қилиш билан шуғулланиб келишган. Ушбу жиноий туруҳда икки нафар ташкилотчилар ҳамда 20 нафарга яқин операторлар фаолият юритган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида гумонланувчилардан 15 мингдан ортиқ фуқароларнинг абонент рақамлари, шахсга доир маълумотлари, гиёҳвандлик моддалари, 35 дона уяли алоқа воситалари ва 10 дан ортиқ пластик карталар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-4-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Киритилди: 16:10 17.03.2025. Ўқилди: 528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!