Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда норозиликка чиққан аёллар юзасидан маълумот берилди

Тошкентда норозиликка чиққан аёллар юзасидан маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётганлиги юзасидан берилган хабар бўйича Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда, жамият ишчи ходимлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари “Касаначиликни ташкил қилиш хизмати” ходимлари томонидан етиштирилиши маълум бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш мақсадида жамият ходимларининг овқатланишини ташкил этиш 2021 йил 1 мартдан аутсорсинг шартлари асосида ихтисослаштирилган компанияга топширилган.

Натижада, Касаначиликни ташкил қилиш хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан бекор қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.

Ҳолат бўйича жамият раҳбариятига амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Киритилди: 15:46 15.06.2021. Ўқилди: 3446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!