Жорий йилнинг 10 март куни соат 01:00 ларда, "102" тизимига келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчасида, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган "Нексия-3" ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган А.Т. бошқарувида бўлган "Спарк" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида ёнғин юзага келган.
Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув натижасида, "Спарк" автомобили ҳайдовчиси А.Т. ва йўловчи Ш.Х.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.