Пойтахтда байрам кунлари асосий тантаналар “Янги Ўзбекистон” ва “Наврўз” маданият ва истироҳат боғларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, туманларда ҳам Наврўз сайллари бўлиб ўтади. Булар:
–Бектемир тумани: Coca-Cola Garden боғи 19 март куни;
–Учтепа тумани: “Сеул эко боғи” 19 март куни;
–Шайхонтоҳур тумани: Tashkent City боғи 19-23 март кунлари;
–Юнусобод тумани: “Ўзэкспомарказ” ҳудудида 20 март куни;
–Миробод тумани: “Фурқат” маданият ва истироҳат боғи 21-24 март кунлари;
–Мирзо Улуғбек тумани “Марказий истироҳат боғи” 21-24 март кунлари;
–Сергели тумани: “Марказий хиёбон” (мўлжал: Сергели ҳокимлиги) 21 март куни;
–Олмазор тумани: Ёшлик шаҳарчаси, Беруний майдони 19 март куни;
–Яккасарой тумани: Seoul Mun ҳамда Next кўнгилочар масканлари 21-24 март кунлари;
–Янгиҳаёт тумани: Таshkent Index савдо мажмуаси 20 март куни;
–Яшнобод тумани: “Ашхобод сайилгоҳи” 21-24 март кунлари;
–Чилонзор тумани: “Ғафур Ғулом” боғи 21-24 март кунлари.