Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда очилган «Нақш» ҳунармандчилик мактабини бориб кўрди.
Қайд этилишича, бу лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг энг қадимий анъанавий санъат мактаби — Кинг жамғармаси (КФСТА) билан ҳамкорликда амалга оширилди.
"КФСТА кўп йиллардан буён дунёнинг турли бурчакларидан келган усталарга меъморчилик, нақш, хаттотлик ва амалий санъат сирларини ўргатиб келаётган маскандир. Эндиликда бу бой тажрибадан Ўзбекистонда ҳам баҳраманд бўлиш имкони пайдо бўлмоқда.
«Нақш» мактабининг биринчи ўқув йили беш курсдан ташкил топади. Дастлабки машғулотлар Тошкентда, 2-босқич Самарқандда — Улуғбек мадрасасида ўтказилиб, талабалар ХВ аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганадилар.
Қадимий ҳунарлар замон билан ҳамнафас бўлаётгани, усталар эса уларни авлоддан авлодга етказиш учун илҳом олаётгани қувонарли ҳол", — деб ёзади Саида Мирзиёева.