2019 йил 29 июль куни соат 03:00ларда Тошкент вилоятининг Пискент туманида яшовчи 34 ёшли Қ.С. таниши, Оҳангарон туманида яшовчи 22 ёшли К.Т. исмли аёлнинг уйи олдида у билан ўзаро жанжаллашиб, уни пичоқ билан жароҳатлаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, К.Т. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Қ.С. ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.