Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёнди

A A A
Тошкентда кўп қаватли уйнинг томи ёнди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Авиасозлар даҳасида 4 қаватли уйнинг том бўғот қисмининг 70 кв.м. майдони ёнди. Бу ҳақда Тошкент шахар Ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кеча, 27 октябрь куни Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари ҳодиса жойига соат 13:51 да етиб борган ва ёнғин соат 14:06 да қуршаб олиниб, 14:20 да бартараф этилган.

Дастлабки тахминларга кўра, ёнғин келиб чиқишига томда оловли-таъмирлаш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидаларининг бузилиши асосий сабаб бўлган. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Киритилди: 10:01 28.10.2019. Ўқилди: 2171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар