Бугун, 5 ноябрь куни соат 10:00 атрофида Тошкент шаҳри Учтепа тумани, Чилонзор 23-даҳасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ҳаво-газ аралашмаси портлаши содир бўлди.
ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида қўшни хонадоннинг эшик ва деразаларига қисман зарар етган. Бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар йўқ.
Бош прокуратуранинг билдиришича, ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда чақнаш сабаблари, газ таъминоти билан боғлиқ ҳолатлар ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.