Тошкентда кучли шамол оқибатида йиқилган дарахт 2 кишини босиб қолди. “Миллар“ дастурида айтилишича, кучли шамол оқибатида дарахт фуқаронинг устига қулаб тушган ва фуқаро вафот этган.
Шифокорларнинг маълумотига кўра, жабрланганлардан бири шифохона қабулхонасида вафот этган. Иккинчи фуқарога бош мия жароҳати сабабли жарроҳлик амалиёти ўтказилган, у ҳозирда оғир ҳолатда реанимация бўлимида даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 май, жума куни тонгда пойтахтда кучли чангли шамол кузатилган эди.