Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Тошкентда кўчада фарзандини калтакланган аёлга чора кўрилмоқда

A A A
Тошкентда кўчада фарзандини калтакланган аёлга чора кўрилмоқда

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда ўз фарзандини калтаклаётган аёлнинг видеотасвири тарқалди.

Ушбуҳолат юзасидан вояга етмаганлар ишлари бўйича Учтепа туман идоралараро комиссияси дастлабки суриштирув ишларини олиб борди.

Аниқланишича, мазкур ҳолат Учтепа туманидаги "Кўҳна Чўпон ота" маҳалласида жойлашган "Ал-Ҳилол" ресторани олдида содир бўлган. Бу ҳолат юзасидан, фуқаро Р.Ф. фарзанди Р.К.ни калтаклагани учун афсусда эканлигини билдирган. Шунингдек, бу ҳолат такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш хатини ёзиб берди. 

Мазкур нохуш ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга ҳуқуқий баҳо берилиши ва қонуний чора кўриш учун юборилди. 

❗️Маълумот учун, жабрланувчи фарзанд Р.К.нинг саломатлиги ҳозирда қониқарли аҳволда.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати воқеялар ривожи билан жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилади.

Учтепа туман ҳокимлиги 
Матбуот хизмати

Киритилди: 18:52 15.03.2020. Ўқилди: 3505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар