Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда кеча ҳарбий техникалардан бирида ёнғин чиқди

Тошкентда кеча ҳарбий техникалардан бирида ёнғин чиқди

Ижтимоий тармоқларда 14 январь Ватан ҳимоячилари кунида Халқлар дўстлиги саройи ёнида ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бошқармаси воқеа юзасидан изоҳ берди.

Таъкидланишича, ёнғин 13 январь куни соат 22:20 да 14 январь куни ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб келинган енгил зирҳли автомашина салонидаги қисқа туташув натижасида содир бўлган. Энг қисқа вақт ичида ёнғин тўлиқ ўчирилди. Ҳодиса оқибатида қурбонлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Киритилди: 09:49 14.01.2022. Ўқилди: 2647 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!