Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тошкентда кафе ва Минор метроси атрофини сичқон босди

Тошкентда кафе ва Минор метроси атрофини сичқон босди

Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳридаги «Минор» метро бекати атрофида сичқон юргани акс этган видео хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар санитария-эпидемиология бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бошқарманинг Юнусобод туман бўлими ходимлари томонидан жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилган. Шунингдек, сичқон юрган ҳудуд атрофида ширинликлар билан шуғулланувчи кефе мавжудлиги сабабли ҳудудда зарарсизлантириш ишлари амалга оширилган.

Қўшимча қилинишича, шаҳар кўчаларида зарарсизлантириш ишларини ташкил этиш туманлардаги Ободонлаштириш бўлимлари вазифасига киради. Хусусан, ташкилот, муассаса ва кўп қаватли уйларда зарарсизлантириш ишларини олиб бориш давлат тасарруфидаги ёки хусусий дезинфекция ташкилоти билан тузилган шартнома асосида олиб борилиши лозим.

Киритилди: 23:35 17.08.2024. Ўқилди: 13055 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!