Бугун 27 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда икки кўчада БРТ қурилиши сабаб ҳаракат чекланади

Тошкентда икки кўчада БРТ қурилиши сабаб ҳаракат чекланади


25 октябрдан Сергели ва Юнусобод туманларида тезкор автобуслар учун алоҳида йўлаклар қурилиши бошланади.

Қурилиш ишлари олиб бориладиган ҳудудлар:
➖ Янги Сергели кўчаси — 1 368 метр. Янги Сергели ва Чўштеpa кўчалари кесишмасидан СОУЕАСТ сервис марказигача;
➖ Амир Темур шоҳкўчаси — 1 430 метр. Аҳмад Дониш кўчаси кесишмасидаги йўл ўтказгичдан Шаҳристон кўчаси кесишмасигача.

Кўчалар тўлиқ ёпилмайди. Қурилиш йўлнинг марказий қисмида олиб борилади, қолган ҳаракат йўлаклари очиқ қолади.

Ҳайдовчиларга сафарни олдиндан режалаштириш, вақтинчалик йўл белгиларига амал қилиш ва зарур ҳолларда муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Киритилди: 09:17 26.10.2026. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!