Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этяпти

A A A
Тошкентда ижара нархлари пасайишда давом этяпти

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлил қилишди.

🏠Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024 йил февраль ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида январь ойига нисбатан ўртача 0,34%га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.13%га тушиш кузатилди.

📉Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024 йил февраль ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган январь ойига нисбатан ўртача 0.3% га пасайиб, $394 ни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 0,2% га арзонлаб, ўртача $441 гача тушди. Шунингдек, ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари 0.4% га пасайиб, ўртача нархлар мос равишда $514 ва $594 ни ташкил этди.

❗️Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $358, 2 хонали - $393, 3 хонали - $435, 4 хонали - $450), Олмазор (1 хонали - $357, 2 хонали - $415, 3 хонали - $455, 4 хонали - $490) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Яккасарой (1 хонали - $420, 2 хонали - $488, 3 хонали - $657, 4 хонали - $738) ва Миробод (1 хонали - $467, 2 хонали - $520, 3 хонали - $620, 4 хонали - $832) туманларида кузатилди.

Маълумот учун: 2023 йил ноябрь ойидан 2024 йил февраль ойигача бўлган даврда ўртача таъмирланган 1 ва 2 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари мос равишда 1,8% ($401 дан $394га) ва 2,4%га ($452 дан $441га) тушган.

🏡 Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Февраль ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $475 ни ташкил этиб, ўтган январь ойига нисбатан 0.3%га тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $651 ва 0.6% ни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($790) ҳам бироз (0,1%) тушиш кузатилди.Лекин, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари 0.4% ошиб, $919 гача кўтарилган.

❗️Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $393, 2 хонали - $462, 3 хонали - $560, 4 хонали - $761) ва Учтепа (1 хонали - $401, 2 хонали - $498, 3 хонали - $617, 4 хонали - $850) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Шайхонтоҳур (1 хонали - $555, 2 хонали - $848, 3 хонали - $1057, 4 хонали - $1028) ва Миробод (1 хонали - $570, 2 хонали - $861, 3 хонали - $1024, 4 хонали - $1128) туманларида кузатилди.

📎 Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар олх.уз платформасидан веб скрепинг (wэб сcрапинг) усулида тўпланди. Бунда 2024 йил январь ойи учун 52.3 минг ва февраль ойи чун 51.5 мингта маълумотлардан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастги 5% лик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилиган.

Киритилди: 10:19 19.03.2024. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!