“Toshkent shahаr suv ta'minoti” МЧЖ 24 январдан пойтахт бўйича янги тарифлар жорий қилинишини маълум қилди. Бунга Халқ Депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги қарори ва Тошкент шаҳар ҳокими маҳкамаси Молия бош бошқармасида тасдиқланган 07 январдаги декларация асос бўлган.
Янги тарифларга кўра, ичимлик суви:
— аҳоли учун – I гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 400 сўм;
— бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм;
— улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 400 сўм;
— тижорат истеъмолчилари учун - III гуруҳ - 1 м3 - 1000 сўм.
Оқова суви хизмати учун:
— аҳоли учун – 1 гуруҳ (жисмоний шахслар) – 1 м3 - 350 сўм;
— бюджет ташкилотлари учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм;
— улгуржи истеъмолчилар учун - II гуруҳ - 1м3 - 350 сўм.