Бугун 11 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллигига бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди

Тошкентда Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллигига бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди

Тошкент шаҳрида Озарбайжон халқининг Умуммиллий лидери Ҳайдар Алиев таваллудининг 103 йиллиги муносабати билан қатор тадбирлар ташкил этилди.

Юбилей дастури Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан ўтказилди.

Тадбир доирасида ёзувчи Айсел Садак Илташ муаллифлигидаги «Инсон юраги билан Ҳейдар бобо» китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Асарда турли соҳаларда фаолият юритган машҳур шахсларнинг Ҳайдар Алиев ҳақидаги хотиралари жамланган бўлиб, унда унинг давлатчилик фаолияти, сиёсий мероси ва инсоний фазилатлари ёритилган.

Маълум қилинишича, китоб Озарбайжон Маданият вазирлиги ва Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси лойиҳаси асосида ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилган.

Тақдимотда Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳусейн Гулиев сўзга чиқиб, китоб икки халқ ўртасидаги маданий ва адабий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Акиф Марифли эса китобда Умуммиллий лидернинг кўп қиррали фаолияти ва бой шахсияти турли нуқтаи назардан акс этганини қайд этди.

Тадбирда ўзбек бастакори ва депутат Ойдин Абдуллаева, профессорлар Нигинахон Шермухаммедова ва Жамила Шермухаммедова ҳам иштирок этиб, китоб Ҳайдар Алиевнинг давлатчилик мероси ва Турк дунёси бирлиги йўлидаги сиёсатини кенг ёритишини таъкидладилар.

Китоб муаллифи Айсел Садак Илташ асарнинг асосий мақсади Ҳайдар Алиевнинг бой сиёсий ва маънавий меросини келажак авлодга етказиш эканини билдирди.

Киритилди: Бугун 00:19. Ўқилди: 255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!