Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланаётган интернет-дўконларни тарғиб қилувчи фуқаролар аниқланди

A A A
Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланаётган интернет-дўконларни тарғиб қилувчи фуқаролар аниқланди

Жорий йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш йўналишида ташкил этилган “@stopnarko_bot” Телеграм каналига аноним фойдаланувчидан 2 нафар номаълум шахс томонидан Тошкент шаҳрида гиёҳвандлик воситаларини реклама кўринишидаги граффитларни кўп қаватли уйларнинг деворларга ёзиш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида фото ва видеотасвирлар келиб тушди.

Хабар юзасидан вазирлик жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида:

- Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ-4 мавзесидаги 6, 7, 8, 9, 10-кўп қаватли уйларнинг деворларида 25 та;

- Яшнобод тумани “Авиасозлар” (эски “Кадышева”) деҳқон бозорига кириш жойи ёнидаги кўп қаватли уйларнинг деворларида 15 та;

- Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасидаги “Қўйлиқ” қурилиш моллари бозори рўпарасидаги 9 қаватли уйларнинг деворларида 22 та, жами 62 та бир хил турдаги гиёҳвандлик моддаларини сотувчи интернет дўконларини тарғиб қилувчи граффитилар ёзиб кетилганлиги аниқланди.

Бу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этаётган шахсларни аниқлаш ва ушлашга қаратилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, 26 август куни, ишсизлар, Яшнобод тумани Лисунова-1 мавзесида яшовчи, 2001 й.т. Миронова Анастасия Сергеевна, Яккасарой тумани Бобур кўчасида яшовчи, 1996 й.т. Савенков Владислав Максимович ҳамда уларнинг жиноий шериги Яккасарой тумани Бобур кўчасида яшовчи, Чилонзор туманида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони сотувчиси, 1993 й.т. Салюков Дмитрий Равильевич қўлга олинганлар.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳамда уларни молиялаштирган раҳнамоларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:41 28.08.2021. Ўқилди: 2126 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!