"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 06:00 ларда "18-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги King Long русумли бўлган, 121-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Ғ.М. бошқарувидаги автобус Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси Белтепа мазвеси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, дастлабки маълумотга кўра бошқарувни йўқотиши оқибатида, йўл четидаги кўчатлар сотиладиган жойга кириб кетиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида, 1 нафар йўловчи енгил тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатилган. King Long русумли автобус техник шикастланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси автобус ҳайдовчиси Ғ.М. айби билан содир этилгани сабабли, ҳодиса натижасида давлат рақами King Long русумли автобусга етказилган моддий зарар ҳайдовчи томонидан қопланади.
Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.