Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда фуқаролар чиқинди сабабли жанжаллашди

Тошкентда фуқаролар чиқинди сабабли жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда фуқароларнинг ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди.

ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 2 июль куни Оҳангарон тумани Янгиҳаёт маҳалласи "Ветерок" дала ҳовлилари ҳудудида содир бўлган.

1968 йилда туғилган фуқаро С.Р. кўчага чиқинди ташлаган вақтида қўшниси 1996 йилда туғилган И.Н. бунга эътироз билдирган ва ораларида жанжал келиб чиққан.

Фуқаролар кейинчалик ўзаро ярашиб олишгани ва воқеа юзасидан ИИБга мурожаат қилишмаган.

Ҳозирда Оҳангарон тумани ИИБ томонидан ҳолат назоратга олиниб, қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:17 03.07.2024. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!