2025 йил 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги CINEMATICA кинотеатрида узоқ кутилган "Формула-1" фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Тадбирнинг бош ҳамкори сифатида тетиклантирувчи ичимлик бренди — STING иштирок этди.
STING — PepsiCo компаниясига тегишли бўлиб, дунёдаги энг нуфузли автопойгалар — "Формула-1" мусобақаларининг расмий ҳамкоридир. У энди Ўзбекистон бозорида ҳам тақдим этилмоқда.
International Beverages Tashkent компанияси Pepsi, 7Up, Mirinda, Lipton ва бошқа машҳур тетиклантирувчи ичимликлар қаторида ишлаб чиқармоқда.
Премьера кечаси шоу-бизнес юлдузлари, блогерлар ва ОАВ вакилларини бир жойга тўплаб, меҳмонларга фильмни биринчилардан бўлиб томоша қилиш ва STING бренди билан юқори тезлик ва тетиклантирувчи муҳитига шўнғиш имконини тақдим этди.