Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Тошкентда эркак хотини билан ишқий муносабатда бўлиб юрган фуқарога бир неча марта пичоқ урди

Тошкентда эркак хотини билан ишқий муносабатда бўлиб юрган фуқарога бир неча марта пичоқ урди

Тошкентда эркак рафиқаси билан ишқий муносабатда бўлиб юрган фуқарога бир неча марта пичоқ урди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Aniq.uz'га хабар берди.

Манбага кўра, мазкур воқеа жорий йилнинг 31 октябр куни соат 22:00 ларда Юнусобод тумани "Хасанбой" МФЙ Барака кўчасида жойлашган “Қаллиғ ота” қабристони ёнида содир бўлган.

1990 йилда туғилган З.М турмуш ўртоғи билан ишқий муносабатда телефон орқали гаплашиб юрган 1996 йилда туғилган С.А билан ўзаро жанжаллашиб қолади. Натижада, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан уни турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга суиқасд қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан З.М.га нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Киритилди: 15:18 01.11.2022. Ўқилди: 6394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!