Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тошкентда енгил автомобиль ёниб кетди

Тошкентда енгил автомобиль ёниб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 май куни соат 11:45 ларда, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой-Нурафшон кўчаси бўйлаб, ТХАЙ кўчаси томон ҳайдовчи 1988 й.т. А.Ғ. (эркак) “ВАЗ-2107” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, 2-сонли туғруқхона қаршисига етган вақтида автомобилнинг двигатель қисмида ёнғин юзага келганлиги сабабли ҳайдовчи йўл четига тўхтаган.

Ҳайдовчи ва автомобиль салонидаги йўловчи зудлик билан транспорт воситасидан тушиб, хавфсиз ҳудудга ўтишган. Ёнғин бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ёнғин юзасидан ФВБ Олмазор тумани бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:16 27.05.2020. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!