Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди

Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар билан қўлга тушди

Тошкентда электромобилга қувватлаш ускунаси учун рухсатнома олиб бериш ва уни ўрнатиш эвазига пул талаб қилган туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида туман электр тармоқлари ходимлари фуқародан 10 минг доллар олганида ушланган.

«Оилалиман, муқаддам судланмаганман. Олдимга бир йигит келиб, трансформатор пункти ўрнатишга ёрдам беришимни сўради. Унга йўл-йўриғини тушунтирдим… 10 минг доллар олиб келиб берди. Шу вақтда ушландим», — дейди туман электр таъминот бўлими бош муҳандиси.

Қўлга олинган яна бир гумонланувчи — электр устасининг айтишича, улар трансформатор пункти ўрнатиб бериш учун 15 минг доллар сўраган. Бунинг ичига 6 минг долларга трансформатор олиб келиш, шунингдек, 9 минг долларга лойиҳа ишлари амалга ошириш каби «хизматлар» кирган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун прокуратура органларига юборилган.

Киритилди: 22:23 11.05.2025. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!