Пойтахт ҳокимлиги дўкон ва дорихоналардаги ном ёзилган пешлавҳаларни “ноқонуний ташқи реклама” деб баҳолаб, уларни олиб ташлашни талаб қилмоқда.
Тадбиркорлар айтганича, талаб ҳатто “мини маркет”; “дорихона”; “гўшт дўкони” каби оддий ёзувларга ҳам қўлланмоқда.
Бизнес-омбудсман расмийси Жамшид Ҳасанов: “Қарор қонуний, лекин адолатли эмас. Масалан, ‘дорихона’ сўзи бренд ёки товар номи эмас. Бироқ, агар ёзув 1 кв.м дан катта бўлса, реклама сифатида баҳоланмоқда. Бу ҳукуматнинг 104-сонли қарорида кўрсатилган. Биз қарорга ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқяпмиз”.
Ҳозирги амалдаги тартибга кўра, ҳатто оддий пешлавҳалар ҳам реклама сифатида ҳисобланиб, тадбиркорлардан тўлов талаб қилинмоқда.
Манба: Paradigma.uz