Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди

A A A
Тошкентда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” ишлаб чиқараётган яширин цех фаолияти фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “Coca-cola ichimligi Uzbekiston – LTD” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Э. яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, санитария ва гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда “Coca-cola”, “Pepsi” ва “Fanta” номи остида салқин ичимликларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, воқеа жойидан тайёр маҳсулотлар, бўш елим идишлар, рангли суюқлик ва бошқа товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:14 24.07.2021. Ўқилди: 4826 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!